Коррупцияда айбланган ходимлар мажлисда қамоққа олинди
Бош прокурор ўринбосари Самарқандда энергетикадаги порахўрликлар бўйича йиғилиш ўтказган.

14 феврал куни бош прокурор ўринбосари Шоҳруҳ Аминов Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар бўйича танқидий йиғилиш ўтказган.
Унда таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Йиғилишда бу каби жиноятлар кескин қоралангани айтилган.