platina.uz
Интервью

Саратон – ўлим ҳукми эмас

Platina.uz саратон касаллиги билан аёвсиз курашиб, уни енгиб ўтган одамларни топиб суҳбатлашди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2050 йилга бориб саратон касаллигига чалинганлар сони 35 миллиондан ошиб кетишини прогноз қилмоқда. Бу 2022 йилда қайд этилган 20 миллион саратон касаллиги кўрсаткичидан 77 фоизга кўп. Юқорида келтирилган сонлар қанчалик аянчли бўлмасин, асли ҳақиқатдир. Саратон дунёнинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам илдиз отиб, ривожланиб бормоқда.

Ҳатто бугун “Саратон ёшаряпти” тушунчаси тилимизга кириб келиб улгурди. Шифокорлар фикрича, аввал 30-35 ёшли инсонларда кузатилган бу касаллик ҳозирги кунга келиб ёш болаларда учраётгани, энг аянчлиси кам фоизларда бўлса-да, туғма ракка чалинган болалар туғилаётгани кишини хавотирга солиб қўйиши табиий.

Дунё соғлиқни сақлаш ташкилотлари ушбу касалликнинг кўпайишига бузилган атмосфера, тез тайёр бўлувчи овқатлар ва ранг берувчи воситалар сони ошиб бораётганини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Бу омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, охирги йилларда Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ва тез тайёр бўлувчи овқатларга бўлган талаб ошиб, пойтахтда яшовчи аҳоли сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса ўз-ўзидан касалланувчилар сони кўпайишига замин яратиши кундай равшан.

Саратон касаллиги билан боғлиқ бошқа саволларга юқоридаги интервю орқали жавоб олишингиз мумкин. Интервюда малакали онколог шифокор саратон ҳақидаги саволларга жавоб бериб, муаммоли масалаларга аниқлик киритган. Ракни енгган қаҳрамонлар эса бошидан ўтган кунлар ва касалликда соғайиш даври ҳақида гапириб беради.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Ҳеч қачон унутманг, саратон — ўлим ҳукми эмас!

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid