Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Алишер Хидиров аввал "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖда фаолият олиб борган.

Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди.
Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.
Аввал Воҳид Ибадуллаев Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган.