Қонунчилик палатасида тўртта комиссия тузилди
Улар ичида қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссия ҳам бор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор Комиссияларни тузиш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Уларнинг рўйхати қуйидагича:
— Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида;
— Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида;
— Жамоавий ташаббуслар бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида;
— Одоб-ахлоқ комиссиясини тузиш тўғрисида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қонунчиликппалатаси миллий гвардияга оид қонун лойиҳасини маъқуллаганди.