Сурхондарёда ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимларга 661 млн сўм ажратилди
Улар фаолиятларида эришаётган муваффақиятлари, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан, сифатли ва ўз вақтида бажараётганликлари учун рағбатлантирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов имзолаган фармойиш билан ҳоким ўринбосарлари ва туман-шаҳар ҳокимларига жами 661 млн сўмдан ортиқ мукофот пули ёзилган.
Йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағлар 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўз фаолиятларида эришаётган муваффақиятлари, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан, сифатли ва ўз вақтида бажараётганликлари учун берилган.
- Хусусан, вилоят ҳокимининг 7 нафар ўринбосарини рағбатлантириш учун 201,2 млн сўм;
- вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғини рағбатлантириш учун 28,7 млн сўм;
- Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимларини рағбатлантириш учун эса 431,2 млн сўм.