Самарқандда беш киши заҳарланишдан вафот этди
Улар спиртли ичимликдан заҳарланган бўлиши мумкин.

Самарқандда беш киши заҳарланишдан вафот этди.
Бир неча шахс заҳарланишдан вафот этганлиги юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, 5 нафар шахс вафот этган. Улар ароқдан заҳарланган бўлиши мумкин.
Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланган.
Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади, дейилади прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ҳам беш киши конякдан заҳарланиб вафот этганди.