platina.uz
Жаҳон

Нью-Йоркда ҳайдовчилар тирбандлик вақтида марказга кириш учун пул тўлайди

Мазкур механизм шаҳар марказидаги автомобиллар сонини 10 фоизга қисқартириши кутилмоқда. 

Нью-Йоркда ҳайдовчилар тирбандлик вақтида марказга кириш учун пул тўлайди

Нью-Йоркда ҳайдовчилар тирбандлик вақтида шаҳар марказига кириш учун 9 доллар тўлайди. Бу ҳақда Financial Times (ФТ) газетасида чоп этилган материалда айтилади.

Республикачилар аллақачон АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампни ушбу ташаббусни бекор қилишга чақиришган.

Иш кунларида соат 21:00 дан 5:00 гача ва дам олиш кунлари соат 21:00 дан 09:00 гача Манхеттенга кириш нархи 2,25 долларгача бўлади.

Кичик юк машиналари ҳайдовчилари учун ставка 14,40 долларни, катта транспорт воситалари ҳайдовчилари учун 21,60 долларни ташкил қилади.

Мазкур механизм шаҳар марказидаги автомобиллар сонини 10 фоизга қисқартириш ва келгусида йиғилган 15 миллиард долларни жамоат транспорти тизимини ривожлантиришга йўналтириш имконини бериши кутилмоқда.

Шаҳар транспорт бошқармаси бош директори Жанно Либернинг айтишича, режа сўнгги беш йил давомида ишлаб чиқилган.

Қўшни Ню-Жерси штатидан адвокатлар бу ташаббуснинг олдини олмоқчи бўлишди ва суд қарорини талаб қилишди, аммо уриниш муваффақиятсиз тугади.

2024 йилда Inrix транспорт мониторинги платформаси Нью-Йоркни дунёдаги энг тирбанд шаҳар деб тан олди.

Маҳаллий автоуловчилар йилига ўртача 101 соатни тирбандликда ўтказиб, шаҳар иқтисодиётига 9,1 миллиард доллар зарар етказади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid