UzAuto Motors бош директори ишдан кетди
Швециялик Бо Андерссон 2021 йилда ушбу лавозимга тайинланган эди.

UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бо Андерссон ўз фаолиятини якунлади. У 2021 йилда лавозимга тайинланганди.
Халқаро автомобил саноатининг етук мутахассиси экани айтилган швециялик Бо Андерссон ушбу мансабда 3 йил ишлади. Ишдан кетиш сабаби очиқланмаган.
Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.