Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди
Авазбек Эргашев Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев 58 ёшида вафот этди.
У мазкур лавозимга 2023 йилда тайинланганди. Аммо кейинроқ соғлигида муаммолар туфайли даволанишда эди.
Эргашев Авазбек 1966 йил Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари вазифаларида ишлаган.