platina.uz
Жамият

Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди

Аюпов 2021 йилда "Ўзбекистон қаҳрамони" унвони билан тақдирланган. Олий Мажлис Сенати аъзоси. 

Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди

Математик олим Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди.

Шавкат Аюпов 1952 йилда туғилган. 1974 йилда Тошкент давлат университетини битирган, академик Т. А. Саримсоқовнинг шогирди.
1977 йилда физика-математика фанлари номзоди, 1983 йилда физика-математика фанлари доктори унвонини олган.

Асосий илмий ишлари функционал анализ ва унинг замонавий тармоқларидан бири ҳисобланган операторлар алгебралари назариясига оиддир. Алгебра соҳасида йирик илмий тадқиқотларни амалга оширган.

2021 йилда "Ўзбекистон қаҳрамони" унвони билан тақдирланган. Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Фанлар академиясининг аввалги раҳбари Беҳруз Йўлдошев август ойида вафот этганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid