platina.uz
Иқтисод

Иккиламчи бозорда автомобиллар нархи тушишда давом этмоқда

Ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобиллар ҳамда хорижий люкс машиналар ўртача нархлари пасайган бўлса, маҳаллий люкс ва электромобиллар нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.

Иккиламчи бозорда автомобиллар нархи тушишда давом этмоқда

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда автомобиллар нархи пасайиб бормоқда. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2024 йилнинг ноябрь ойида иккиламчи бозордаги автомобил ўртача нархлари таҳлил қилинди.

Мазкур даврда ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобиллар ҳамда хорижий люкс автомобилллар ўртача нархлари пасайган бўлса, маҳаллий люкс ва электромобиллар нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархлари

Жорий йилнинг ноябрь ойида иккиламчи бозорда октябрь ойига нисбатан:
- Оникс: ўртача фойдаланилган - 4.8%га ($14 600 дан $13 900 га) , кам фойдаланилган - 5,4%га ($14 900 дан $14 100 га);
- Лаcетти: ўртача фойдаланилган - 1.4%га ($14 700 дан $14 500 га), кам фойдаланилган - 1,1%га ($15 200 дан $15 031 га);
- Нексия: ўртача фойдаланилган - 0.9%га ($11 500 дан $11 400 га);
- Спарк: ўртача фойдаланилган - 0.8%га ($10 485 дан $10 400 га);
- Лабо: ўртача фойдаланилган - 2.4%га ($8 300 дан $8 100 га);
- Дамас: ўртача фойдаланилган - 0.9%га ($8 200 дан $8 125 га), кўп фойдаланилган - 1%га ($7 600 дан $7 527 га) арзонлаган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархлари

Мазкур даврда кам ва ўртача фойдаланилган Малибу автомобилининг ўртача нархлари мос равишда 3,0% ($30 100 дан $31 000 га) ва 1,7%га ($29 000 дан $29 500 га) ошган бўлса, кўп фойдаланилган Экинокс ўртача нархи 1.9%га ($27 000 дан $26 500 га) тушди. Шунингдек, Трекер нархларида ўзгариш кузатилмади.

Электомобил нархлари

Жорий йилнинг ноябрь ойида ўртача фойдаланилган BYD Han ва BYD Yuan Up электромобиллар ўртача нархлари мос равишда 1,6% ($36 500 дан $35 900 га) ва 2,4%га ($21 000 дан $20 500 га) пасайган бўлса, янги BYD E2 электромобили 3,1%га ($16 700 дан $17 216 га) қимматлашди. BYD Song Plus EВ Чемпионнинг нархи деярли ўзгармади (янги - $29 000, ўртача фойдаланилган - $26 600).

Хорижий люкс автомобиллар нархлари. HYudai Elantra ва Kia Sportage русумли кам фойдаланилган автомобиллар ўртача нархлари мос равишда 2,2% ($23 000 дан $22 500 га) ва 1,5%га ($32 500 дан $32 000 га), ўртача фойдаланилгани эса 1,6%га (Elantra - $22 000 дан $21 650 га ва Sportage - $31 500 дан $31 000 га) пасайди.

Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди:
- 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. гача бўлган автомобиллар –«Кам фойдаланилган»;
- 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. дан 50 000 км. гача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 км. гача бўлган автомобиллар-«Ўртача фойдаланилган»;
- 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 км. дан кўп бўлган автомобиллар, 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 км. дан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2020 йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар – «Кўп фойдаланилган».

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid