Самарқандлик актриса вафот этди
У 1999 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" фахрий унвонига сазовор бўлган.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Турғунбоева 74 ёшида вафот этди.
У ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб спектакл ва теленовелларда турли қаҳрамонлар образини яратган, умрини театр санъатига бағишлаган.
Актрисага 1999 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони берилган.