platina.uz
Жамият

Зудлик билан вакцина ишлаб чиқариш зарур бўлган хасталиклар рўйхати эълон қилинди

ОИВ, безгак ва туберкулёзга қарши янада самарали вакциналар яратиш бўйича изланишларни давом эттириш керак. Бу касалликлардан йилига 2,5 млндан ошиқ одам вафот этмоқда. 

Зудлик билан вакцина ишлаб чиқариш зарур бўлган хасталиклар рўйхати эълон қилинди

ЖССТ томонидан зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилинди.

Ташкилот тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

Мутахассислар хулосасига кўра, ОИВ, безгак ва туберкулёзга қарши янада самарали вакциналар яратиш бўйича изланишларни давом эттириш керак. Чунки худди шу хасталиклар туфайли йилига 2,5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.

ЖССТ рўйхатидан жой олган биринчи гуруҳга мунсуб қуйидаги касалликларга қарши ҳали эмлаш воситалари мавжуд эмас:

- А гуруҳига кирувчи стрептококклар,
- гепатит C вируси,
- ОИВ-1 (HIV-1)
- Клебсиелла пневмонияси.

Иккинчи гуруҳга мансуб қуйидаги патогенларга қарши вакциналар яратилган, аммо уларни келгусида янада такомиллаштириш зарур:

- цитомегаловирус,
- грипп вируси,
- лейшманиоз,
- сальмонеллёз,
- норовирус,
- безгак плазмодияси,
- шигелла,
- тилларанг стафилококк.

Учинчи гуруҳга мансуб қуйидаги касалликларга қарши вакциналар эса назорат қилувчи органлар томонидан рўйхатга олиниш арафасида:

- денге безгаги,
- B гуруҳига кирувчи стрептококклар,
- ичак таёқчаси,
- туберкулёз,
- респиратор-синцитиал вирус.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid