Смартфонлар вирус тарқалишида қанчалик хавфли? Мутахассис изоҳи
Маълумотларга кўра телефондан чиқадиган электромагнит нурланиш бактериялардан ҳам анча хавфлидир.

Шамоллаш ва грипп мавсумида одамлар ўз соғлиғини қандай ҳимоя қилиш ҳақида кўпроқ ўйлашади. Россиялик педиатр ва юқумли касалликлар бўйича мутахассис Евгений Тимаков мобил телефон инфекциялар ва вирусларнинг тарқалиши нуқтаи назаридан қанчалик хавфли эканлиги ҳақида маълумот берди.
Баъзи одамлар мобил телефонлар бактериялар учун ҳақиқий кўпайиш майдони эканлигига ишонишади, чунки кўпчилигимиз кун давомида гаджетларимиздан ажралмаймиз ва ҳатто уларни ёнимизга ёстиққа қўйиб ётамиз.
Евгений Тимаковнинг таъкидлашича, биз тегинадиган ҳар қандай нарса - эшик тутқичлари, қаламлар, сумкалар ва телефонлар ва бошқалар инфекциянинг потенциал манбаи ҳисобланади. Бироқ, мутахассиснинг таъкидлашича, энг хавфлиси телефондан чиқадиган электромагнит нурланишдир.
“Агар у тунда ёнингизда заряд олаётган бўлса, батареяни қизиши ва портлаш хавфидан ташқари, унда бактериялар ҳам бўлади. Лекин бу бактериялар сизники, чунки сиз доимо телефондан фойдаланасиз. Яъни смартфонлар биз ўйлаганчалик хавфли эмас", дейди шифокор.
“Биз аксирганда ёки йўталганда вируслар учиб кетади. Манба - биз тегиб кетган ва бирга овқатланган касал одам ёки унинг атрофидаги нарса, масалан, резаворлардан ичак инфекциясини юқтириб олишингиз мумкин. Телефон ифлос бактерияларга бой бўлади, лекин агар сиз унга тилингиз билан тегишмасангиз, ҳеч қандай ёмон нарса бўлмайди. Агар телефондан фойдалангандан сўнг, қўлларни тозалаб ювсангиз,қурилма сиз учун хавфсиздир. У аксирмайди ва йўталмайди", - таъкидлади инфекционист.
Евгений Тимаковнинг сўзларига кўра, инфекция юқишини олдини олиш учун қўлларни мунтазам равишда дезинфекциялаш воситаси билан даволаш керак.