Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси тайинланди
Раҳматулла Нуримбетов 2023 йил декабридан 2024 йил июлига қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган.

Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди.
У Стокгольмга элчи этиб тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Нуримбетовдан аввал Нодир Ғаниев Швецияда элчи сифатида ишлаган. У 2024 йил июлида Францияга элчи этиб тайинланган.