platina.uz
Жаҳон

"Милтон" тўфони Флоридага ёпирилди: қурбонлар бор

Ўзбекистон элчихонаси штатдаги ватандошларни огоҳлантирди. Аввалроқ ушбу тўфон сўнгги юз йилдаги энг ҳалокатлиси бўлиши айтилганди. 

"Милтон" тўфони Флоридага ёпирилди: қурбонлар бор

"Милтон" тўфони АҚШнинг Флорида штатига етиб борди: биринчи қурбонлар ҳақида хабар берилди.

Foxnews телеканали сайтида маълум қилинишича, "Милтон" тўфони Флорида қирғоқларига етиб борган ва биринчи қурбонлар аллақачон маълум. Уларнинг аниқ сони очиқланмаган.

Сент-Люси округи шерифи Кейт Пирсоннинг айтишича, бир кун аввал Флорида штатида 17 та торнадо бўлган.

Шунингдек, довул туфайли Сент-Питерсберг шаҳри ичимлик сувисиз қолгани хабар қилинган.

Тўфон қуруқликка тушган Сиеста Кейда баъзи округларда, Сарасота, Манатеэ ва Пинеллас округлари каби истеъмолчиларнинг 70% дан кўпроғи электр энергиясисиз қолгани ҳақида хабар берилган. Ҳарди округида эса мижозларнинг 97 фоизи электр таъминотида узилишларга дучор бўлмоқда.

АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси тўфон туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган Флорида штатида яшовчи ўзбекистонликларга мурожаат йўллади.

Элчихона фуқароларга штатга "Милтон" тўфони ёпирилиши муносабати билан эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этди.

Шошилинч ёрдам зарур бўлган ҳолларда элчихонанинг қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:+1-202-251-8298;+1-202-300-9526.

Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси АҚШ Фавқулодда вазиятлар федерал агентлигининг ишонч телефонлари билан боғланишни тавсия қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid