Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик санъаткорларни мукофотлади
Омурбаев Нур Санташевич Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев икки нафар қирғизистонлик санъаткорларни фахрий унвон билан мукофотлади. Бу ҳақда президент фармони эълон қилинди.
Унга кўра:
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан
Омурбаев Нур Санташевич - Т.Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан
Дуйшенбек уулу Закирбек - Қирғиз Республикасидаги эркин ижодкор, комуз созандаси мукофотланди.