Мудофаа вазирлиги оталиққа олган ёшлар ўртасида ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилди
Унда биринчи ўринни Қорақалпоғистон республикаси “Янги авлод” жамоаси қўлга киритди.

Мудофаа вазирлиги томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида вазирлик кубоги учун ҳарбий-ватанпарварлик мажмуавий мусобақа ўтказилди.
Унда биринчи ўринни Қорақалпоғистон республикаси “Янги авлод” жамоаси, 2- ўринни Навоий вилояти “Қалқон” жамоаси, 3- ўрини Сирдарё вилояти “Элпарвар” жамоаси эгаллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Мудофаа вазирлигига 1 млн. ёшларни оталиққа олиш ҳамда улар билан манзилли ишлаш топшириғи қўйилганди. Унда бир миллион нафар ёшни оталиққа олиш вазифасини топширилган.

Вазирлик ташаббуси билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари Федерациялари билан ҳамкорликда вазирлик томонидан оталиққа олинган ёшлар иштирокида “Ҳарбийлаштирилган спорт эстафетаси”, “Арқон тортиш” ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Шунингдек, барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда, уч босқичда ўтказилган ҳарбий-ватанпарварлик мажмуавий мусобақалари ўтказилди.

Танловнинг биринчи туман босқичи жорий йилнинг 30 июн кунигача ўтказилиб, республикамизнинг 208 та туманларнинг 2 547 та маҳаллаларидан 28 017 нафар ёшлар қамраб олинди;
Танловнинг иккинчи вилоят босқичи жорий йилнинг 15 август кунигача ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларида ғолиб бўлган 208 та маҳалласидан 2 288 нафар ёшлар қамраб олинди.
Танловнинг учинчи республика босқичи жорий йилнинг 22-24 август кунлари Қуролли Кучлар Академияси ўтказилиб, 14 та ҳудуддан 1 тадан жамоа, 154 нафар ёшлар иштирок этди.
Ғолибликни қўлга киритган жамоа аъзолари Мудофаа вазирлиги кубоги, диплом ва медаллар, қимматбаҳо совғалар ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.