Айрим махсус унвонларда хизмат ўташнинг муддатлари белгиланди
Ички ишлар тизимида “майор” унвонининг хизмат ўташ муддати 5 йил, “подполковник”ники эса 6 йилни ташкил этади.

Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
-“катта лейтенант” – 3 йил;
-“капитан” – 4 йил;
-“майор” – 5 йил;
-“подполковник” – 6 йил”.
Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
-“божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
-“божхона хизмати капитани” – 4 йил;
-“божхона хизмати майори” – 5 йил;
-“божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.
Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
-“катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
-“капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
-“майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
-“подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.
Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
-“катта лейтенант” – 3 йил;
-“капитан” – 4 йил;
-“майор” – 5 йил;
-“подполковник” – 6 йил”.