"Ток бор" МЧЖ Ўзбекистон бозорида устун мавқега эга деб топилди
Унинг электромобиллар ва гибрид автомобил воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатиш бўйича бозордаги улуши 40 фоиздан ошган.

Рақобат қўмитаси "Ток бор" МЧЖ Ўзбекистон бозорида устун мавқега эга деб топди.
Бу ҳақда қўмитанинг тегишли буруғи эълон қилинди.
"Ток бор" МЧЖнинг электромобиллар ва гибрид автомобиль воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатиш бўйича бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан устун мавқега эга деб эътироф этилсин. Иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш бошқармаси томонидан уч кунлик муддатда "Ток бор" МЧЖга тегишли хабарнома юборилсин" дейилади қўмита раиси буйруғида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси Knauf компаниясининг ҳам устун мавқеини эътироф этганди.
