platina.uz
Жамият

Қўқон шаҳри муаммолари: ишчи гуруҳ ҳудудни ўрганмоқда

Маҳаллаларда 4 нафар ўта оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадони таъмирлаб берилди, 350 дан зиёд оғир шароитда яшаётган фуқароларга ёрдам кўрсатилди. 

Қўқон шаҳри муаммолари: ишчи гуруҳ ҳудудни ўрганмоқда

Президент топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 19 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан ишлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 1,1 мингдан зиёд масала бўйича мурожаат келиб тушган. Уларнинг деярли 50% га яқини қисқа муддатларда бартараф этилди.

Жумладан, мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 13 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди.

Аниқланган муаммоли 16 та масалалар бўйича таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, ички йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида 2 км масофа асфалтлаштирилиб, 10 км.га яқини шағаллаштирилди. Хонадонларнинг электр таъминотини яхшилаш учун 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 3 таси таъмирланди, 8 км йўл бўйига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

“Маҳалла еттиликлари” билан ҳамкорликда “Сайҳунобод тажрибаси” асосида 5 та микролойиҳалар амалга оширилди, натижада 100 га яқин фуқаро доимий иш билан таъминланди.

Президент Халқ қабулхонаси ва “маҳалла еттилиги” тавсияси билан “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш”, “Оилавий тадбиркорлик” ҳамда “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари доирасида 73 нафар фуқарога 1.4 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит ва микроқарзлар ажратиб берилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган 509 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, 4 нафар оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадони таъмирлаб берилмоқда, 350 дан зиёд оғир шароитда яшаётган фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шу билан бирга, Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида 130 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар, 14 нафарига ногиронлик аравачалари етказилди, 39 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилди.

Республика ишчи масъуллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида 59 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди, 50 та нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилди, 10 нафар фуқарога тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid