"Саидазиз медгородок" 20 йилга қамалди
У товламачилик, фирибгарлик, жиноий уюшма ташкил этиш ва бошқа ишларда айбдор деб топилган.

5 август куни "Саидазиз медгородок" номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва яна 28 кишига нисбатан ҳукм ўқилди.
Жараён Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида бўлиб ўтмоқда.
Якуний ҳукмга кўра, Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди.
Саидалиев Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди:
165 (Товламачилик);
168 (Фирибгарлик);
242 (Жиноий уюшма ташкил этиш);
243 (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш);
277 (Безорилик);
28,211 (Пора беришда иштирок).
Эслатиб ўтамиз, "Саидазиз медгородок" 2023 йил декабр ойида ушланганди.
Аввалроқ яна бир жиноят олами вакили Бахти Ташкентский ҳам 20 йил қамоқ жазосига ҳукм этилганди.