Жаҳондаги компютер тизимларида йирик носозлик рўй берди
Оқибатда бир қанча авиакомпаниялар иши тўхтаб қолди, Лондон биржасида узилишлар бўлмоқда.

Бутун дунёдан авиакомпаниялар, банклар ва етакчи оммавий ахборот воситаларини бошқаришда фойдаланиладиган компьютер тизимларида йирик носозлик рўй берди.
Техник муаммо АҚШнинг CrowdStrike киберхавфсизлик фирмасига тегишли.
Австралияда бу Microsoft ноутбуклари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди, кўплаб қурилмалар қайта ишга туширилди ва "кўк экранда хатоси" хабари кўрсатилди.
Дастурий таъминотдаги носозликлар туфайли авиакомпаниялар ва аэропортлар рейсларни оммавий равишда бекор қилмоқдалар - аллақачон жўнаб кетган самолётлар эса фавқулодда қўниш учун жой изламоқда.
IT-тизимлари фаолиятидаги оммавий узилишлар сабаби ҳали аниқланмаган, бироқ Microsoft оқибатларини юмшатиш учун чоралар кўраётганини айтди.
Британиянинг темир йўл компаниялари ҳам "йирик IT муаммоларига" дуч келаётганини айтишмоқда.
Sky News телеканали жонли эфирни тўхтатишга мажбур бўлди. Лондон фонд биржасида ҳам узилишлар кузатилмоқда.