Евро-2024: Испания финалга чиқди
Улар Францияга қарши ўйинда ирода ва маҳорат намойиш этишди.

Европа чемпионатининг ярим финали доирасида Испания ва Франция майдонга тушди.
Муросасиз кечган ўйинда французлар тезкор гол ура олишди. Аммо хурсандчилиги ҳам узоққа бормади. Испания 15 дақиқа ичида 2 та гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа Испания мусобақа финалига чиқди ва Англия - Голландия учрашуви ғолибини кутади.
Евро-2024, ярим финал
Испания - Франция 2:1
Голлар: Ямал 21, Олмо 25 - Муани 8