Евро-2024: Испания кутилган натижани қайд этди
Энди уларни чорак финалда Германия термаси кутиб турибди.

Европа чемпионати нимчорак финал ўйинида Испания ва Грузия майдонга тушди.
Ўйин фақат испанлар ҳужуми остида ўтди. Гарчи грузинлар ҳар замонда қарши ҳужумлар қилиб турган бўлса-да, Испания барибир кучлилик қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Энди Испания чорак финалда Германияга қарши ўйнайди.
Евро-2024, нимчорак финал
Испания - Грузия 4:1
Голлар: Родри 39, Руис 51, Уилямс 75, Олмо 83 - Ле Норманд 18 автогол