platina.uz
Жамият

Бешта вилоятда тарихий ёдгорликларга 8,3 млрд. сўмлик зарар етказилди

Ушбу ёдгорликлар ҳудудига иссиқхона, ҳожатхона, мобил компания антеннаси ва уй-жой қуриб юборилган. 

Бешта вилоятда тарихий ёдгорликларга 8,3 млрд. сўмлик зарар етказилди

Беш вилоятдаги тарихий ёдгорликларга 8,3 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган назорат тадбири ўтказилди.

Ҳудудларда ўтказилган текширишларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, бир қатор археология ёдгорликларини йўқотилиши олди олинди, дейилади хабарда.

Хусусан:

– Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м3, “Бештерактепа”нинг (IХ – ХII) 6 м3 ҳамда “Хонтепа”нинг (ХI – ХIII) 189 м3 қисми уй-жой;

– Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 м3 қисми хожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 м3 қисми иссиқхона;

– Сирдарёда “Ҳашартепа” (IХ – ХII) ёдгорлигининг 6,4 м3 қисми хожатхона ва хаммом;

– Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 м3 қисми мобил компания антеннаси, “Нонвойлартепа-2”нинг 5,3 м3, “Калтепа”нинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Ясилтепа”нинг (III – ХI) 20 м3 қисми хўжалик иншоотлари;

– Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 м3 қисми хожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 м3 қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.

Юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд. сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid