Евро-2024: Шотландия ва Швейцария ўйинида ғолиб аниқланмади
Аввал Венгрияни енгган Германия плей-оффга чиқиш масаласини ҳал қилганди.

Шотландия ҳамда Швейцария ўртасида Евро-2024 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви ўтказилди.
Ушбу учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди ва бир очкодан бўлиб олишди.
Евро-2024, А гуруҳи.
Шотландия- Швейцария 1:1
Голлар: 1:0 – 13 Мактоминей, 1:1 – 26 Шакири.
Эслатиб ўтамиз, Венгрияни енгган Германия плей-оффга чиқиш имкониятини қўлга киритди. Сўнгги турда Венгрия Шотландия билан, Германия эса Швейцария билан куч синашади.