Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан туширилди
Кеча президент ўтказган йиғилишда туризм бўйича масъуллар кескин танқид қилинган эди.

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Бабажанов Жамшид Хакимович лавозимидан озод этилиб, в.б бўлди.
У 2021 йилда ушбу лавозимга тайинланганди.
Жамшид Бабажонов 1980 йилда туғилган, — Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси саналади. (2007).
У ҳоким ўринбосари бўлгунга қадар Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги "Миллий ПР-марказ" давлат унитар корхонасини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган президент йиғилишида Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари Фаҳриддин Давруков ишдан олинганди.