Маҳбусларга янги ҳуқуқлар берилиши мумкин
Озодликдан маҳрум этилган шахсларга сайловда иштирок этиш ва пенсия тайинлашда енгилликлар берилиши кутилмоқда.

Ички ишлар вазирининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазилиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғининг лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.
Нормaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр лойиҳaлaри муҳокaмaси портaлида (regulation.gov.uz) эълон қилинган лойиҳада маҳбуслар учун бир қатор имкониятлар бериш кўзда тутилган.
Жумладан, ушбу буйруқ амалга татбиқ этилса, озодликдан маҳрум этилган шахслар, (агар қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида бу ҳуқуқдан маҳрум этилмаган бўлса) Президент, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, лойиҳада манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этишлари назарда тутилган.
Буйруқ лойиҳаси юзасидан муҳокамалар 29 майгача давом этади.
