platina.uz
Жаҳон

Нью-Йорк полицияси ҳижобни мажбуран ечтиргани учун мусулмон аёлларга товон пули тӯлайди

Жабрланган аёллар 13 минг долларгача миқдорда маънавий зарар учун товон пули олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Нью-Йорк полицияси ҳижобни мажбуран ечтиргани учун мусулмон аёлларга товон пули тӯлайди

Нью-Йорк федерал суди шаҳар полицияси томонидан ҳижоби ечтирилган мусулмон аёлларга 17,5 миллион доллар товон пули тўланиши ҳақида қарор қабул килди.

Судга даъво аризаси киритган икки аёл полиция бошқармаси (NYPD) томонидан ҳибсга олиниш вақтида суратга тушириш учун ҳижобларини ечишга мажбурланган.

Жабрланган аёллар полиция бошқармасининг бу қилмиши юзасидан судга шикоят қилишган. Иш судда кӯриб чиқилгач, Ню-Йорк шаҳри маъмурияти 17,5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаши ҳақида келишувга эришилган.

Суд, шунингдек, полиция бошқармасига ҳибсга олиш вақтида мусулмон аёлларнинг рўмолларини ечтириш сиёсатини ўзгартириш мажбуриятини юклаган.

Даъвогарлар судга 2018 йилда жамоавий даъво билан мурожаат қилишган эди. Даъво жамоавий бўлгани сабабли шу вақтга қадар камситувчи сиёсатдан жабрланган барча мусулмон аёллар 13 минг долларгача миқдорда маънавий зарар учун товон пули олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid