ДХХ раиси "Толибон" мудофаа вазири билан учрашди
Музокараларда чегара ва ўзаро алоқалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистон муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб билан учрашди.
Бу ҳақда "Толибон" мудофаа вазири X тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Музокараларда чегара, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинган.