АҚШдаги отишмада бир оиланинг етти аъзоси ўлдирилди
Ҳодиса Чикагодан 60 км узоқликда юз берди.

АҚШнинг Иллинойс штатининг Жолиет шаҳрида содир бўлган отишма натижасида етти киши ҳалок бўлди. Қурбонлар бир-бирига қўшни бўлган иккита уйда отиб ўлдирилган. Полиция ҳужумчини қидирмоқда.
Қотилликда қурбонларни таниган ва яқин атрофда яшаган маҳаллий фуқаро 23 ёшли Ромео Нэнс гумон қилинмоқда. Эркакнинг шахси ўрганилган, у қуролланган ва ҳануз атрофдагилар учун хавф туғдирмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган. Ҳужум сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Расмийларнинг айтишича, Нэнс қизил Toyota Camry машинасида қочиб кетган.
Жолиет шаҳри Чикагодан 60 км узоқликда жойлашган.
Аввалроқ АҚШда 90 нафардан ошиқ киши совуқдан ҳалок бўлгани хабар берилганди.