platina.uz
Жаҳон

AҚШ ва Британия Яманга зарба беришни бошлади

Хусийлар бунинг учун ўч олишга ваъда берган. 

AҚШ ва Британия Яманга зарба беришни бошлади

AҚШ ва Британия Ямандаги ҳусийларга зарба беришни бошлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

AҚШ ва Буюк Британиянинг самолётлари ва ҳарбий кемалари жума куни кечқурун Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳига зарба беришни бошлади, улар Эрон кўмагида Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужум қилишда айбланаётган эдилар.

Яқин Шарқ матбуотининг ёзишича, зарбалар, хусусан, порт шаҳри Ҳудейда ва Яман пойтахти Санадаги нишонларга берилган. Мақсадлар - ҳусийларнинг ўқув базалари ва қурол-яроғ омборлари йўқ қилиш дея изоҳланган.

AҚШ расмийлари Reuters мухбирларига ҳусийларга қарши кампания бошлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқладилар.

Ямандаги хусийларнинг "Ансор Аллоҳ" гуруҳи ҳужум учун АҚШ ва Буюк Британиядан ўч олишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда бошланган Исроил-Фаластин можароси яна Ҳусийларни дунё янгиликларининг биринчи қаторига олиб чиқди: улар Исроилга қарши эканликларини очиқ баён этиб, амалий қадамлар ҳам қўя бошлади.

Ҳусийлар Ливаннинг “Ҳизбуллоҳшиа қуролли гуруҳи тузумини ўзларига намуна сифатида олишган.

Aмериканинг Терроризмга қарши кураш маркази тадқиқот институтига кўра, Ҳизбуллоҳ 2014 йилдан бери Ҳусийларга жангчиларни тайёрлашда ёрдам бериб келади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid