Ўзбекистон мустақиллиги, Японияда даҳшатли зилзила
Platina.uz 1 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

1 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.
Ўзбекистон Давлат Мустақиллиги куни. Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами – Мустақиллик куни ҳар йили 1 сентябрь куни миллий байрам сифатида кенг нишонланади.
Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Россия, Туркманистон, Украинада Билимлар куни.
Словакияда Конституция куни.
1919 йил – дунёда биринчи Давлат кино мактаби очилди, ҳозирда С. А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти номи билан машҳур.
1920 – Франция пойтахти Байрут бўлган Ливан давлати тузилганини эълон қилди.
1923 йил – Катта Канто зилзиласи содир бўлди. 1923 йил 1 сентябрда Японияда содир бўлган 8,3 магнитудали кучли зилзиладан Канто вилояти энг кўп зарар кўрган. Зилзила Токио ва Ёкогамани ҳам деярли бутунлай вайрон қилган. Зилзила бир неча юз минг кишининг ўлимига сабаб бўлди ва катта моддий зарар келтирди. Вайронагарчилик кўлами ва қурбонлар сони бўйича ушбу зилзила Япония тарихидаги энг ҳалокатли зилзила ҳисобланади (лекин энг кучлиси эмас – масалан, 2011 йилги зилзила кучлироқ, аммо камроқ массив оқибатларга олиб келган).
1938 йил – Термиз ҳайвонот боғи ташкил этилган.
1939 йил – Қора туйнуклар ҳақидаги биринчи мақола чоп этилди. Қора туйнук фазо-вақт ҳудуди бўлиб, унинг тортишиш кучи шу қадар кучлики, ҳатто ёруғлик тезлигида ҳаракатланувчи жисмлар, жумладан, ёруғлик квантлари ҳам уни тарк эта олмайди. Бу ҳудуднинг чегараси ҳодиса горизонти деб аталади. Сферик симметрик қора туйнукнинг энг оддий ҳолатида у қора туйнукнинг характерли ўлчами ҳисобланган Швартсшилд радиуси бўлган шардир.
2019 йил 10 апрелда Ердан 54 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган Мессиер 87 галактикаси марказида биринчи марта ўта массив қора туйнук “суратга туширилди”.
1951 йил – Лондонда Европадаги биринчи супермаркет очилди.
1969 йил – Ливияда ҳарбий тўнтариш (ал-Фатеҳ инқилоби) рўй берди, бу Муаммар Қаддафийни ҳокимиятга келтирди.
1971 йил – Қатар ўзини мустақил давлат деб эълон қилди.
1972 йил – Роберт Фишер шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
1978 йил – Самарқандда қўғирчоқ театри очилган. Асрор Жўраев номидаги Самарқанд вилоят қўғирчоқ театри 1978 йил 1 сентябрда Ғайратийнинг “Али кичкина” спектакли билан очилган.
1987 йил – Грампластинка ихтиро қилинган. Ихтирочи томонидан тақдим этилган янгилик шундаки, овоз аввалгидек цилиндирга эмас, балки ясси дискка ёзилар эди. Граммофон пластинкаси деб аталган бундай диск олдинига шеллакдан, кейинчалик сифатлироқ винилдан тайёрланган.
1988 йил – Абдулла Қаҳҳор уй-музейи очилган. Музейнинг Абдулла Қаҳҳор ҳаёти, ижоди, мероси номли бўлимлари мавжуд. Унинг 1-бўлимида адиб ҳаётининг турли босқичлари, муҳим воқеалари ҳақида ҳикоя қилинади. 2-бўлимда адибнинг журналистик фаолияти ва ижодининг илк даврларига тегишли ҳикоя, фельетонларнинг қўлёзмалари, улар эълон қилинган вақтли матбуот нашрлари қўйилган. 3-бўлим экспозициясидан адибга ҳурмат ва эҳтиром намунаси сифатида берилган туҳфалар, мукофотлар (жумладан, “Буюк xизматлари учун” ордени), диплом, эсдалик буюмлари жой олган.
1991 йил – "Ўзбекистон овози" номли газета илк маротаба нашрдан чиққан. Ўзбек адабиёти ва журналистикасининг улкан намояндалари – Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий (Жулқунбой), Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Мақсуд Шайхзода, Миртемир, Собир Абдулла, Зулфия ва бошқалар ўзларининг илк ижодларини шу газета саҳифасида эълон қилган.
1995 йил – Тошкентда биринчи Марказий Осиё ўйинлари бошланди.
1996 йил – Тошкентдаги Xалқаро Олимпия шон–шуҳрати музейи очилган. Бу Осиё қитъасида биринчи ташкил қилинган олимпия музейи ҳисобланади.
1997 йил – Тошкент ҳайвонот боғи ташкил этилди.
2001 йил – Украинада янги Жиноят кодекси кучга кирди, унда ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилган.
2005 йил – Мустақиллик майдонида Эзгулик аркаси қуриб битказилди.
2021 йил – Ўзбекистондан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди.
- Ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилинди.
2022 йил – Ўзбекистонда фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтариладиган бўлди.
- Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказиладиган тартиб амал қила бошлади.
- Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.
Таваллудлар.
1909 йил – Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби Аҳрор Музаффаров;
1922 йил – таниқли театр режиссёри ва актёри Тошxўжа Xўжаев;
1926 йил – Ўзбекистон xалқ ҳофизи Фаxриддин Умаров;
1939 йил – Ўзбекистон халқ рассоми Низомиддин Холиқов таваллуд топган кун.
