platina.uz
Жамият

Шацких ва Лукашенко таваллуди, тақиққа учраган компартия

Platina.uz 29 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Шацких ва Лукашенко таваллуди, тақиққа учраган компартия

30 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Мажбурий йўқолиб кетиш қурбонлари халқаро куни. Мажбурий йўқолганлар куни, шунингдек, бедарак йўқолганлар куни сифатида ҳам танилган Халқаро кун ҳар йили 30 августда нишонланади. Қариндошлари ва (ёки) қонуний вакилларига қаердалиги номаълум бўлган озодликдан маҳрум этилган шахслар тақдирига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида эълон қилинди.

Халқаро кит акулалари куни.

1877 йил – франциялик ихтирочи Эмил Ренаулт анимациянинг асосчиси бўлган праксиноскопни патентлади.

1901 йил – инглиз ихтирочиси Ҳуберт Сесил Бут (Ҳуберт Сесил Бут) электр чангютгични патентлади.

1914 йил – Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, XX аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси Мунавварқори бошчилигидаги бир гуруҳ тараққийпарварлар “Нашриёт” ширкатини туздилар.

Бу ширкатни тузишдан мақсад газета, журнал ва китоб нашр қилиш йўли билан аҳолини маърифатлаштириш, шунингдек, Европа маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш эди.

1919 йил – Москвада Туркистон давлат университети очилди. 1919 йилнинг ноябрида бу университетни Тошкентга кўчиришга киришилди. Туркистон халқ университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Тошкентдаги бўлинмаси билан Москвадаги қисми бирлаштирилди.

1928 йил – Жавоҳарлаъл Неру Ҳиндистон мустақиллигини талаб қилди. Ҳиндистон Мустақиллик Лигаси тузилди.

1957 йил – республиканинг бир қатор жонкуяр, илғор зиёлилар қатлами вакиллари ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукуматининг қарори асосида Моддий маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича қўмита ташкил этилди. Ушбу қўмита қошида кенгаш тузилиб, унинг таркибига тарихчи, археолог олим Яҳё Ғуломов; археолог, тарихчи, шарқшуноc Михаил Массон; математик олим, академик Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий; санъатшунос, археолог олим Галина Пугаченкова каби етук олимлар кирган эди.

1968 йил – Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Моддий маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича қўмита Ёдгорликлар ва тасвирий санъатни муҳофаза қилиш бўйича бош бошқармага айлантирилди.

1990 йил – Татаристон Республикасининг давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинди.

1991 йил – Озарбайжон ўз мустақиллигини эълон қилди.

  • Украина Коммунистик партияси фаолияти тақиқланган.
  • Собиқ СССР КГБнинг деполитизацияси эълон қилинди.

1993 йил – 150 миллионинчи ташриф буюрувчи Эйфел минорасига чиқди.

1995 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат шуҳрати” орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Шон-шараф” орденини таъсис этиш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ч. Айтматовни Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан, халқлар ўртасида инсонпарварлик ва умуминсоний қадриятларга асосланган дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ёзувчи, таниқли жамоат арбоби Чингиз Айтматов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

1996 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

1997 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. Мазкур Қонуннинг талаблари атир-упа, пардоз-андоз моллари ва тамаки маҳсулотларига ҳам тааллуқли.

1999 йил – Референдум пайтида Шарқий Тимор аҳолисининг катта қисми Индонезиядан мустақиллик учун овоз берди.

2000 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Жалолиддин Мангуберди орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур орден билан мамлакат мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилишда ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар мукофотланадилар.

2001 йил – Тошкент шаҳрида Академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри)нинг янги биноси очилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.

2002 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг мақсади қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2003 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш, эълон қилиш ва тақдим этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2010 йил – Бухорода баландлиги 18 метр бўлган “Кўҳна ва боқий Бухоро” монументи қад ростлади. Монумент марказида уч авлод – бахтиёр ёш оила – ота, она ва бола, ниҳол ўтқазаётган бобо ва набира ҳамда уй қураётган ота ва ўғилнинг барельефли ҳайкаллари акс эттирилган. Обида тепасига баландлиги 5 метр, вазни 32 тоннадан иборат бўлган айланиб турувчи улкан Ер шари ўрнатилган. Унда Ўзбекистон харитаси тасвирланган.

2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилди.

Таваллудлар.

1947 йил – актёр ва режиссёр Олимжон Салимов;

1954 йил – Беларус президенти Александр Лукашенко;

1956 йил – Ўзбекистон Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб ишлаган Рустам Қосимов;

1972 йил – америкалик топ-модел ва актриса ("Ниқоб", "Чарлининг фаришталари" ва бошқалар) Кемерон Диас,

1974 йил – ўзбек сиёсатчиси, агроном Турганбай Хожаназаров;

1978 йил – ўзбек профессионал футбол мураббийи ва собиқ футболчи, Тошкентнинг “Пахтакор“ клуби бош мураббийи Максим Шацких таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid