Татяна Каримова, Грузия-Россия кескинлиги ва тенглик куни
Platina.uz 26 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

26 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
АҚШда аёллар тенглиги куни.
1789 йил – буюк француз инқилоби даврида Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинган. 1789 йил 14 июлда Бастилия турмасига ҳужум бошланди. Бу буюк француз инқилобининг бошланиши эди. 26 августда Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинди.
1791 йил – америкалик Жон Фитч пароходни патентлади (Роберт Фултондан 20 йил олдин), тўрт йил олдин намойиш этилган.
1801-йил — Филипп Лебон икки тактли ички ёнув двигателига патент олди.
1858 йил – биринчи хабар телеграф орқали юборилди.
1884 йил – америкалик Оттмар Мергентҳалер (Оттмар Мергентҳалер) линотипни патентлади.
1895 йил – Ниагара шаршарасида гидроэлектростанция очилди.
1936 йил – Юнусобод тумани ташкил этилган.
1952 йил – биринчи марта водопровод сувини фторлаш жорий этилди. Сувни флорлаш - бу бўшлиқларнинг олдини олиш учун сувга фториднинг қўшилишидир.
1963 йил – Қарши чўлини ўзлаштириш тадбирлари расман бошланди. Қарши чўлида олий навли пахта етиштириш учун қулай имконият мавжудлигини билган собиқ совет маъмурлари бу ердаги қўриқ ва партов ерларни ўзлаштиришга жиддий аҳамият берди. Ўзлаштирилиши ва суғорилиши керак бўлган умумий майдон 1 миллион 306 минг гектарни ташкил қиларди. Ундан 435 минг гектар юқори зонада ва 871 минг гектар қуйи зонада жойлашган эди.
1972 йил – Мюнхенда XX Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Кўрсатгичларга кўра, 1972 йилнинг ёзги Олимпиадаси энг кенг кўламли деб топилган.
1991 йил – Ўзбекистон Республика Олий Кенгашининг раёсати Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида фармойиш чиқарди.
1995 йил – Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати билан ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
1996 йил – ЮНEСКО ҳомийлигида Самарқандда Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институтининг очилиш маросими бўлди. Бу тадбирда ЮНEСКОнинг Бош директори Федерико Майор иштирок этди.
1997 йил – Самарқандда биринчи халқаро «Шарқ тароналари» фестивали бошланди. У 1 сентябрга қадар давом этди. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашди.
2002 йил – Грузия парламенти президентга Грузиянинг МДҲ таркибидан чиқиши ва Россия ҳарбий базалари ва тинчликпарвар кучларини Грузия ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетиши ҳақида эълон қилиш бўйича таклифни қабул қилди.
2004 йил – Ўзбекистон Республикасининг «Экспорт назорати тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
2008 йил – Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган. Абхазия – Гуржистон Республикаси таркибидаги давлат. Республика жанубда Қора денгиз соҳиллари, жанубий-шарқда Грузия ҳудуди, шимолда Россия билан давлат чегарадош. Россия Федерациясининг Абхазия билан чегарадош субъектлари Краснодар ўлкаси ва Карачай-Черкесиядир. Майдони 8,7 минг км2. 5 та туман, 7 та шаҳар, 4 шаҳарчаси бор. Пойтахти – Сухуми шаҳри.
2011 йил – Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида илк марта юкори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездининг қатнови йўлга қўйилди. Бу поезд соатига 250 км масофагача йўл босиб, Тошкентдан Самарқандгача бўлган 300 км масофани икки соатга яқин вақт ичида босиб ўтади.
2015 йил – Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Таваллудлар.
1948 йил – Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримова таваллуд топган кун. Татяна Акбаровна 1991 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон биринчи хоними бўлган.
1980 йил — Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош Котиби Ойбек Касимов таваллуд топган.