platina.uz
Жамият

Сўнгги Хоразмшоҳнинг ҳалокати ва Россияда инқироз бошланган кун

Platina.uz 17 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Сўнгги Хоразмшоҳнинг ҳалокати ва Россияда инқироз бошланган кун

17 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

1231 йил – Хоразмшоҳларнинг бутун умри хавф-хатар ва жангларда ўтиб, тинчлик ва хотиржамликни билмаган сўнгги ҳукмдори, моҳир саркарда Жалолиддин Мангуберди Курдистон тоғида бир курд кишиси томонидан ўлдирилди (айрим адабиётларда унинг 17 ва 20 август оралиғида ҳалок бўлгани қайд этилган).

Бу хусусда туркиялик олим Ойдин Тонарий шундай ёзади: “Султоннинг ўлими тўғрисида тарихчилар берган маълумотлар аксарият бир-бирига ўхшашдир. Фикримизча, бу масалада Насавий билан Жувайнийнинг маълумотлари энг тўғрисидир.

Мўғулларнинг 15 суворийси Султонни таъқиб қилишга тушди. Улардан иккитаси унга етиб олди. Султон бир ҳамлада уларнинг икковини ҳам ўлдирди ва яна қочди. У баланд тоққа тирмашди ва қароқчи курдларга дуч келди. Курдлар уни ўлдирмоқчи бўлганларида Султон уларнинг бошлиғига: “Мен Султонман. Мени ўлдиришга шошилманг. Мени ё Малик Музаффар Шаҳобиддин ҳузурига ёки мени ўлкаларимдан бирига олиб бор, сени амир қилиб тайинлайман”, деди.

Қароқчилар бошлиғи иккинчи таклифни қабул қилди ва Султонни ўз овулига олиб кетди. Сўнг у Султонни хотинига топшириб, от топиб келиш учун кетди. Бироқ кўп ўтмай найза кўтарган бошқа бир курд кириб келди ва хотиндан: “Бу хоразмлик ким? Уни нега ўлдирмаяпсизлар?” деб сўради. Хотин: “Хўжайиним унга омонлик берди. Чунки у Султон эканинин сўзлади”, деди. Курд: “Бу гапга қандай ишониш мумкин? Улар Охлатда бундан ҳам азизроқ укамни ўлдирдилар”, деди ва бир найза зарби билан Жалолиддинни ўлдирди”.

1866 йил – Оренбург генерал-губернатори Н.Крижановский “Бухоро масаласи”ни ҳал этиш учун иккинчи марта Тошкентга келди. Н.Крижановский амир билан тўғридан-тўғри муносабат ўрнатиб, тинчлик битими тузиш хусусида унга император томонидан ваколат берилгани ҳақида айтиб, бухоролик элчини Тошкентга ўзаро муносабатларни ойдинлаштириш учун юборишни сўради.

1892 йил – Россия ва Франция ўртасида махфий ҳарбий конвенциянинг тузилди.

1896 йил – Бриджит Дрисколл тарихдаги биринчи автомобил қурбони бўлди.

1928 йил – Москвада "Динамо" стадиони очилди.

1934 йил – СССР Ёзувчиларнинг биринчи Бутуниттифоқ қурултойи бўлиб ўтди.

1937 йил – Ўзбекистонда қатағон сиёсати бўйича ҳукм чиқарган “учлик”нинг шу кунги йиғилишида маърифатпарвар, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Шарифбой Худойбердиев – Сўфизода тақдири ҳал бўлди. Унга муҳожиротдан келгач, “чет эл разведкаси топшириғига кўра, “Миллий истиқлол” аксилинқилобий ташкилотига кирган, фаол аксилинқилобий фаолият олиб борган, “босмачилик”ни қўллаб-қувватлаган, аксилинқилобий гуруҳлар ташкил этишда ташаббус кўрсатган, шахсан ўзи ёзган аксилинқилобий шеърларини тарқатган”, деган айб қўйилди. Ана шу тўқима айби учун машҳур шоир Сўфизода қатл этилди.

1945 йил – Индонезия Нидерландиядан мустақиллигини эълон қилди.

1958 йил – Хитой раҳбари Мао Цзедун "Буюк сакраш" ҳақида эълон қилди.

1960 йил – Габон Франциядан мустақиллигини эълон қилди.

1962 йил – Берлин деворини кесиб ўтишга уринаётган шахс биринчи марта ўлдирилган (Питер Фехтер).

1967 йил – Америкалик боксчи Муҳаммад Али мусулмон аёлга уйланиб, унинг исломни қабул қилганини тасдиқлади.

1974 йил – Гаванада ҳаваскор бокс бўйича биринчи жаҳон чемпионати очилди.

1989 йил – “Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа ер билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида” қарор қабул қилинди. Қарорда қишлоқда яшовчи ҳар бир кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва томорқа майдонларини қарийб 4,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилган эди.

1998 йил – АҚШ президенти Билл Клинтон катта ҳакамлар ҳайъати олдида Моника Левинский билан муносабатлари ҳақида гувоҳлик берди.

  • Россияда иқтисодий инқироз бошланди.

2008 йил – Америкалик сузувчи Майкл Фелпс тарихда битта Олимпиадада 8 та олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи бўлди.

2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар.

1939 йил – Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом таваллуд топди. У лиро-эпик жанрларда самарали ижод қилиб, Бобур, Машраб, Чўлпон, Миртемир, Усмон Носир, Саида Зуннунова, Муҳаммад Юсуф сингари сиймоларга бағишланган достон ва лирик қиссалар ёзган. У 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

1940 йил – америкалик актёр ва фильм режиссёри Ал Пачино;

1941 йил – ўзбекистонлик физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси, академик, физика-математика фанлари доктори, профессор Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов;

1960 йил — америкалик актёр, кинорежиссёр, ссенарий муаллифи, “Оскар”, “Олтин глобус” ва бошқа мукофотлар соҳиби Шон Пенн;

1977 йил – француз футболчиси, жаҳон чемпиони Терри Анри;

1978 йил — ўзбек дзюдочиси, 66 килограммгача вазн тоифасида XXVIII ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпионати ва Жаҳон Универсиадаси совриндори Мурат Каликулов;

1992 йил – ўзбек атлетикачиси-паралимпиячи, найза улоқтириш бўйича ихтисослашган, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2016 йилги Ёзги Паралимпия ва 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида икки карра Олимпия чемпиони, енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори Нозимахон Қаюмова;

1993 йил – ўзбекистонлик дзюдочи, 60 кг гача вазн тоифасида, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори, Осиё чемпионати кумуш медали совриндори, Ёзги Осиё ўйинлари чемпиони Диёрбек Ўрозбоев таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid