platina.uz
Жамият

Афғонистон республикаси қулаган, япон мустамлакачилиги тугаган кун

Platina.uz 15 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Афғонистон республикаси қулаган, япон мустамлакачилиги тугаган кун

15 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Корея Республикаси Озодлик куни – Озодлик куни, шунингдек, Кореянинг Мустақиллик куни сифатида ҳам танилган, ҳар йили Шимолий ва Жанубий Кореяда 15 августда нишонланадиган байрамдир. Ҳар икки давлатда бу байрам давлат байрами ҳисобланади. 1945 йилнинг шу куни Япония таслим бўлган Кореяни мустамлакачиликдан озод қилди. У 1949 йилда жорий этилган.

1717 йил — Россия, Франция ва Пруссия ўртасида Амстердам шартномаси имзоланди.

1795 йил — Франция янги пул бирлиги – франкни муомалага киритди.

1835 йил – айланувчи барабанли кир ювиш машинаси учун патент олинди.

1877 йил – америкалик ихтирочи Томас Эдисон Питсбург телеграф компанияси президентига йўллаган мактубида телефон орқали мулоқот қилишда "салом" сўзидан фойдаланишни таклиф қилди.

1908 йил – Пруссияда аёлларга университетларга киришга рухсат берилди.

1920 йил – Полша Варшава жангида ғалаба қозонди.

1932 йил – Ватикандаги қазишмалар пайтида қадимги Рим "Триумфал йўли" топилди.

1935 йил – Свастика тасвирланган байроқ Германиянинг давлат байроғи сифатида тасдиқланди.

1943 йил – Мао Цзедун буйруғи билан Хитой Коммунистик партиясида тозалаш бошланди.

1960 йил – Конго Республикаси Франциядан мустақиллигини эълон қилди.

1975 йил – Бангладешда ҳарбий тўнтариш натижасида президент Мужибур Раҳмон ҳалок бўлди.

1992 йил – Озарбайжонда янги пул бирлиги - манат муомалага киритилди.

2021 йил – АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилди. Афғонистоннинг катта қисми "Толибон" томонидан босиб олинган, Афғонистоннинг янги байроғи ва герби тасдиқланди.

Таваллудлар.

1935 йил – тележурналист, кичик ҳажмдаги ҳикоялар (миниатюра) устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Элбек Мусаев;

  • физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик, физикамат фанлари доктори Телман Ражабов;

1959 йил – уста кулол, кулоллар сулоласининг вакили, Ўзбекистон халқ устаси Баҳодир Ниёзов;

1987 йил – ўзбек профессионал бодибилдингчиси ва актёри, бодибилдинг бўйича Ўзбекистон спорт устаси Ҳамид Низомов таваллуд топган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid