platina.uz
Жамият

Қўшиб ёзиш бўйича прокуратура ўрганиш ўтказади

7,3 миллион туп кўчат суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилган.

Қўшиб ёзиш бўйича прокуратура ўрганиш ўтказади

Прокуратура Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимовнинг Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Яшил макон” лойиҳаси мониторингида аниқланган камчиликлар бўйича маърузасига изоҳ берди.

4 июл куни бўлиб ўтган йиғилишда вазир Абдуҳакимов лойиҳада камчиликлар хусусида баёнот берган.

“Навоий вилоятида 959 минг, Тошкент вилоятида 564 минг, Фарғона вилоятида 465 минг, Қашқадарё вилоятида 227 минг туп кўчат қўшиб ёзилгани аниқланган”, – дейди вазир.

Маълум бўлишича, 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар белгиланмаган. Бу борадаги энг ачинарли аҳвол Фарғона вилоятида. У ерда 415 минг туп кўчатга ҳеч қандай масъул белгиланмаган.

Бундан ташқари, 7,3 миллион туп кўчат суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилган.

Мазкур ялпи мажлисда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этиб, маърузада келтирилган камчиликлар Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳозирда Бош прокуратура ва вазирлик мутахассисларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ ҳолатга қонуний баҳо бериш ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан ўрганиш ишларини бошлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid