Термизга снаряд учиб тушганига бир йил бўлди
Platina.uz 5 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 5 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Халқаро меҳнаткашлар куни
Арманистонда Конституция, Аргентинада болалар куни.
Воқеалар
- 1687 йил – Исаак Ньютон “Табиий фалсафанинг математик бошланиши” китобини нашр этди.
- 1811 йил – Венесуэла Жанубий Америкадаги испан мустамлакаларидан биринчи бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилди.
- 1915 йил - австрияликлар Италия армиясининг сирли "Қизил шифрини" ёриб юборишди.
- 1924 йил - Парижда 7-ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
- 1934 йил - Сан-Францискода "Қонли пайшанба" бўлган кун.
- Маълумот учун: шу куни Америка Қўшма Штатларининг ғарбий соҳилида 83 кун давомида иш ташлаш бўлган.
- 1954 йил – Би-би-си телевидениеси янгиликларининг биринчи нашри чиқди. Унинг бошловчиси Ричард Бейкер 1954 йилдан 1982 йил Янги йилга қадар 28 йил давомида янгиликларни ўқиш бўйича рекорд ўрнатди.
- 19 ёшли Элвис Пресли ўзининг "That’s All Right" (“Ҳаммаси жойида”) номли биринчи қўшиғини ёзди.
- 1962 йил – Жазоир Франциядан ажралиб, мустақилликка эришган.
- 1994 йил – 30 ёшли америкалик Жефф Безос Amazon компаниясига асос солган.
- Хитой болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаган.
- 1998 йил - Япония Марсга космик кема юборди ва космик тадқиқотлар бўйича АҚШ ва Россиядан кейин учинчи давлатга айланди.
- 2003 йил – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2002-2004 йиллардаги САРС эпидемияси тўхтатилганини эълон қилди.
- 2009 йил – Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг пойтахти Урумчи шаҳрида бир қатор тартибсизликлар бошланди.
- 2022 йил – Ўзбекистон чегара ҳудудига Афғонистон ҳудудидан отилгани тахмин қилинаётган 5 та реактив снаряд учиб тушди. Улар портламаган, инсоний қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган.
- Жанубий Кореяда ўтказилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистонлик спортчи Чарос Қаюмова илк бор аёллар ўртасидаги жаҳон рейтинги етакчисига айланди.
Таваллудлар
- 1931 йил — иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Эргаш Акрамов;
- 1950йил — раққоса, Ўзбекистон халқ артисти Дилафрўз Жабборова;
- 1995 йил — ўзбек футболчиси, ҳозирда "Сўғдиёна Жиззах" жамоасида Ўзбекистон Лигасида ўйнаётган Мурод Ражабов;
- 1989йил — ўзбек эркин курашчиси, 2015 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, қитъа чемпионатларининг кўп маротаба совриндори, халқаро тоифадаги спорт устаси Ихтиёр Наврўзов.