Нукус шаҳрига ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари шаҳар кенгаши бўлиб ўтди.

Абатбой Дониёров Нукус шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бугун халқ депутатлари шаҳар кенгаши бўлиб ўтди.
Сессияда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбой Ўринбоев қатнашди ва Дониёров номзодини илгари сурди. Номзодни депутатлар тасдиқлади.
Нукус шаҳар ҳокими лавозимида шу пайтгача Утемурат Панаев вақтинча ишлаб келаётган эди.