platina.uz
Жамият

Чироқчи ва Миришкорга вақтинча ҳокимлар тайинланди

Жумладан, Эргашев Зафар Исмоилович Чироқчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Чироқчи ва Миришкорга вақтинча ҳокимлар тайинланди

Икки туманга вақтинчалик ҳокимлар тайинланди, улар шу вақтгача ҳоким ўринбосари вазифасини бажариб келган.

Жумладан, Эргашев Зафар Исмоилович Чироқчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Аввалги ҳоким Чироқчи тумани ҳокими Эркаев Нодир Худайбердиевич 11 июл куни лавозимидан озод этилганди.

Сариқов Анвар Азаматович Миришкор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Аввалги ҳоким Миришкор тумани ҳокими Санаев Шерали Чориевич бир неча кун аввал лавозимидан озод этилганди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев сўнгги видеоселектор йиғилишида 12 нафар ҳокимни ишдан олиш бўйича топшириқ берганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid