platina.uz
Жамият

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида уруш бошланган кун

Platina.uz 25 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида уруш бошланган кун

Platina.uz 25 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Халқаро денгизчилар куни. Санани байрам сифатида нишонлаш 2010 йилдан бошланган. Бу ҳақда БМТга тегишли халқаро денгизчилар ташкилоти аъзолари Манилада ўтказилган конференциянинг 19-резолюциясида таклиф киритганлар. Шундан сўнг “Денгизчилар куни” касбий байрам сифатида нишонланадиган бўлди. Резолюция касби денгиз билан боғлиқ бўлган барча инсонларга зарур деб топилди, чунки халқаро савдо, иқтисод ва фуқаролар жамиятининг ривожланишида денгизчиларнинг ҳиссалари жуда катта. Бу байрам айниқса савдо-сотиқ флотига тегишлидир. Жаҳон савдосининг 80 фоизи савдо флоти денгизчилари орқали амалга оширилади. Ҳаттоки Америкада Савдо флоти денгизчисига атаб ҳайкал ҳам ўрнатилган. Бу байрамда нафақат денгизчиларни табриклаш, балки денгиз флотида учраб турадиган муаммолар, камчиликларни бартараф этишга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилади.

Воқеалар

  • 1498 йил — Хитойда тиш пастаси яратилди.
  • 1788 йил – Виржиния Қўшма Штатлар Конституциясини ратификация қилган ўнинчи штатга айланди.
  • 1794 йил — Буюк француз инқилоби муносабати билан Екатерина II француз товарлари Россияда сотилишини тақиқлади.
  • 1863 йил — Сёгун Токугава Япониядан барча чет элликларни қувиб чиқаришни буюрди.
  • 1910 йил — Парижда “Лайлаклар” балети намойиш этилди.
  • 1917 йил – жадидчилик ҳаракатининг йирик мафкурачиси Абдурауф Фитрат Самарқанд жадидлари томонидан чиқарилган “Ҳуррият” газетасининг бош муҳаррири бўлди.
  • 1950 йил — Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилди.
  • 1953 йил – шимолий ва жанубий Корея ўртасида қуролсизлантирилган чегара ташкил қилинди.
  • 1975 йил – Мозамбик Португалиядан мустақилликка эришди.
  • 1991йил — Словения ва Хорватия Югославиядан мустақил бўлди.
  • 1993йил — Литва миллий валютасига эга бўлди.
  • 1997 йил — Тошкентда “Ижтимоий фикр” маркази очилди.
  • 2019 йил – “Сайлов кодекси” тасдиқланди.
  • Вазирлар Маҳкамасининг “Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”, “Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Таваллудлар

  • 1894 йил – Ракета техникаси асосчиларидан бири Герман Оберт;
  • 1903йил – “Молхона”, “1984” асарлари муаллифи, инглиз ёзувчиси ва публицист Жорж Оруэлл;
  • 1925 йил – ўз даврининг латофатли актрисаси Виржиния Паттон;
  • 1947 йил – Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, иқтисод фанлари доктори, профессор Саидаҳрор Ғуломов;
  • 1953 йил – Ўзбекистон халқ устаси, ёғоч ўймакори Абдуғани Абдуллаев;
  • 1995 йил – ўзбекистонлик футболчи, ярим ҳимоячи Андрей Сидоров.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid