platina.uz
Жамият

Бугун Ўзбекистон учун тарихий кун

Platina.uz 20 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бугун Ўзбекистон учун тарихий кун

Platina.uz 20 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон қочқинлар куни – Қочқинларнинг ҳуқуқлари 1951 йилда қабул қилинган Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенцияда белгиланган.

Қочқинларнинг кўп қисми Африкада бўлгани учун уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси 2000 йил 4 декабрда махсус резолюцияни қабул қилди.

БМТ Бош котиби 2006 йилдаги Қочқинлар куни муносабати билан қилган мурожаатида дунёда қочқинлар сони 1980 йилдан бери энг паст даражада эканини қайд этади. БМТ юз минглаб одамларга ихтиёрий равишда қайтишда ёрдам берди. Ваҳоланки, қочқинларнинг ярмидан кўпи беш йилдан ортиқ сургунда.

Ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Бутунжаҳон қочқинлар кунида бериладиган Нансен мукофоти ғолибини аниқлайди.

Ҳайвонот боғларида филларни ҳимоя қилиш халқаро куни.

Халқаро нистагмга қарши кураш куни. Бу кун Буюк Британияда хайрия ташкилоти сифатида фаолият юритувчи Нистагм тармоғининг ташаббуси билан ташкил топган. Ташкилот асосан нистагм бўйича тадқиқотларни молиялаштиради ва дунё эътиборини шу касалликка қаратишга ёрдам беради.

Маълумот учун, нистагм – кўз соққасининг беихтиёр кетма-кет (тез-тез ва суст) ритмик ҳаракат қилиши касаллигидир. У бошқа хасталиклар ёки киши касби туфайли содир бўлиши мумкин. Даволаш учун сабаблар бартараф этилиши шарт. Санани нишонлашдан асосий мақсад мутахассислар ва шифокорларнинг дастлабки босқичларида нистагмни аниқлашлари ва огоҳликни ошириш учун турли суҳбатлар ва семинарлар ўтказишдир. Шунингдек, ушбу касалликдан азият чеккан болалар ва бошқа одамлар учун турли тадқиқот тадбирлари ва қўллаб-қувватлаш дастурлари учун маблағ тўплаш учун бир қанча бошқа тадбирлар ўтказилади.

Воқеалар

  • 1787 йил – Оливер Эллсворт Федерал Конвенцияда ҳукуматни "Америка Қўшма Штатлари" деб аташни таклиф қилди.
  • 1837 йил – 18 ёшида Малика Виктория инглиз қироллик тахтига ўтирди.
  • 1840 йил – телеграф патентланган.
  • 1960 йил – Мали Федерацияси Франциядан мустақилликка эга бўлди (кейинчалик у Мали ва Сенегалга бўлинган).
  • 1990 йил – Ўзбекистон Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун. Ҳужжат Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда эълон қилинган эди. Орадан бир йил ўтиб, 1991 йилнинг 31 август куни у асосида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги қонун ҳам қабул қилинган. Ўзбекистон ўша кезлар СССР таркибида бўлиб, ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишида барча жавобгарликни Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР президенти Ислом Каримов республика раҳбари сифатида тўлиқ ўз зиммасига олган. Мустақиллик декларациясида Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига ички ва ташқи сиёсатга тегишли барча масалалар, шунингдек, иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан муносабатларни белгилаш ҳамда амалга ошириш алоҳида қайд этилди. Давлат ҳокимияти республика ҳудудига кирадиган барча таркибий қисмлар устидан амалга оширилиши кафолатланди.
  • Эврика астероиди кашф қилинди.
  • Германия пойтахти Бонндан Берлинга кўчди.
  • 1994 йил – Эронда 1994 йилда Имом Ризо зиёратгоҳида бомба портлатилди, камида 25 киши вафот этди ва 70 дан 300 кишигача жароҳат олди.

Таваллудлар

  • 1919 йил – хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон Каримов;
  • 1930 йил – молекуляр биолог ва ҳужайра биологияси соҳасидаги олим, Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биология фанлари доктори, профессор Жаҳонгир Ҳамидов;
  • 1949 йил – хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ортиқхўжа Имомхўжаев;
  • 1959 йил – Истеъдодли ноширлардан бири, “Дўстлик” ордени соҳиби Шойим Бўтаев;
  • 1983 йил – ўзбек футболчиси, “Қизилқум” клуби дарвозабони Игнатий Нестеров;
  • 1987 йил – “Олтинқалам” мукофоти соҳибаси, “Ёшлар” телеканалидаги “Ош бўлсин!” кўрсатувининг муаллифи, таниқли ўзбек журналисти ва телебошловчиси Гулҳида Жўраева;
  • 1990 йил – “Қора ният” сериалидаги Йилдиз образи туфайли ўзбек томошабинларига таниш бўлган туркиялик актриса Эда Эже;
  • 1998 йил – ўзбек сузувчи-паралимпиячи, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муслима Одилова.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid