Миробод туманига вақтинча ҳоким тайинланди
Олдинги ҳоким Шуҳрат Пўлатов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланганди.

Ашраф Салайдиновга Миробод тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.
У айни пайтда Миробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳам бўлиб ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинги ҳоким Шуҳрат Пўлатов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланганди.