Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни
Platina.uz 12 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни. Ушбу кун 2002 йил Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан расман болалар меҳнатига қарши курашиш куни деб эълон қилинган. Ҳозир дунё бўйича ишлаётган болалар (5-17 ёш) сони 218 миллионни ташкил этиб, шулардан 152 миллиони бугунги кўринишдаги қулдорлик қурбонлари ҳисобланади, яна 73 миллиони эса ҳаёт учун хавфли бўлган меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда. Болалар меҳнатига қарши курашиш бўйича сўнгги йилларда Ўзбекистонда сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди
Филиппинда Мустақиллик куни. "Озодлик куни" номи билан танилган бу кун Филиппиннинг 1898 йил 12 июнда Испаниядан мустақил бўлганини нишонлайди. ХVI асрнинг ўрталаридан бошлаб Филиппин Испания империясининг бир қисми эди. 1896 йилда мустақилликка интилаётган Филиппин фаолларидан иборат "Катипунан" номли махфий гуруҳ фош этилди. Бу эса мустақиллик учун курашнинг бошланишига олиб келди. Филиппинлик руҳонийлар биринчилардан бўлиб Испания ҳукмронлигига қарши чиқишди. Улар Рим-католик черковларида испанлар ҳукмронлигидан норози бўлишди, диний етакчилар мамлакат мустақиллиги масаласини муҳокама қилиш учун халқ зиёлилари билан учрашдилар. 1898 йилда Испания-Америка уруши пайтида испанлар томонидан минтақадаги америкаликларнинг манфаатларига қилинган ҳужумдан сўнг, АҚШ мустақиллик ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, исёнчи етакчи Эмилио Агуиналдони сургундан қайтариб олиб, маҳаллий филиппинликларни қўллаб-қувватлади. 1898 йил 12 июньда Агуиналдо Кавит Филиппин мустақиллигини эълон қилганида, 300 йиллик испан ҳукмронлиги тугатилди.
Воқеалар
1920 йил – узунлиги 82 километр, эни 51 метр бўлган Кариб денгизи орқали Атлантика ва Тинч океанини боғлаб турувчи Панама канали очилди.
1945-йил — Францияда уруш даврида жорий қилинган матбуотга нисбатан цензура бекор қилинди.
1955 йил - Якутияда биринчи йирик олмос кони топилди.
1963 йил - Нью-Йоркда Элизабет Тейлор иштирокидаги “Клеопатра” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
1967 йил - “Венера-4” ракетаси учирилган.
1990 йил - Россия Федерацияси парламенти ўз суверенитетини расман эълон қилган.
1991 йил - 57% овоз билан Елцин РФ президентилигига сайланган.
2000 йил - Ахмат Қодиров Чеченистон Республикаси маъмурияти раҳбари этиб тайинланди.
2015 йил - Бокуда (Озарбайжон) биринчи Европа ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2019 йил - Нигерия Демократия кунини нишонлай бошлади.
2023 йил – Бугун Ерга йирик (диаметри 500 метрдан ортиқ) потенциал хавфли астероид "1994 XD" яқинлашади. Астероид “1994 XD” 3,1 миллион километр масофадан ўтади. Бу Ойгача бўлган ўртача масофадан 2 баравар кўп, – дея хабар берган Россия амалий математика институти.
- 20 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал ўйинлари бўлиб ўтади. Уругвай ва Италия, Исроил ва Жанубий Корея терма жамоалари беллашади.
- Олий судда Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳукми устидан 28 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.
Таваллудлар
1924 йил – АҚШ нинг 41-президенти ва таниқли сиёсатчи Жорж Буш;
1946 йил - таниқли ўзбек кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти режиссёр Ёдгор Саъдиев;
1957 йил – Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Навоий кон-металлургия комбинати“ акциядорлик жамияти бошқарув раиси – бош директори Қувондиқ Санақулов;
1958 йил - ўзбек сухандони, шоир, ёзувчи Муслим Йўлдошев;
1989 йил – таэквондо бўйича Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари совриндори Евгения Каримова;
1992 йил – бразилиялик футболчи Филиппе Коутино таваллуд топган.