platina.uz
Спорт

"Ювентус"дан яна очко олиб қўйилди

Молиявий фирибгарлик учун "Ювентус"дан 10 очко тортиб олинди. Бу эса жамоанинг халқаро турнирда иштирок этишига тўсиқ бўлиши мумкин.

"Ювентус"дан яна очко олиб қўйилди

Италия футбол федерациясининг апелляция суди клубни молиявий фирибгарлик учун жазолаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди.

Бунга қадар "Ювентус" Италия А Серияси турнир жадвалида 69 очко билан 2-ўринда кетаётганди. Аммо 10 очко тортиб олинганидан кейин туринликлар 59 очко билан 7-ўринга тушиб кетди. Натижада жамоа Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Ювентус" 15 очкодан маҳрум бўлганди, аммо апелляция натижасида уларнинг очколари қайтарилди. Кейинчалик янги далиллар келиб тушганлиги сабабли иш қайта очилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid