Бош прокуратура: “Тошкент вилоятида 3 прокурор пора учун ишдан бўшатилган”

Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси органларида жами 303 нафар ходим хизмат қилади. Жорий йилнинг ўтган даврида 6 нафар ходим пенсияга чиқарилган, 4 нафари ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган, коррупция билан боғлиқ ножўя хатти-ҳаракатларни содир этган 3 нафар ходим прокуратура органлари тизимидан бўшатилган.
Айтилишича, ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган ва юклатилган топшириқлар ижросини таъминлай олмаган ходимлар белгиланган тартиб асосида қуйи лавозимга ўтказилган.
Шунингдек, Тошкент вилояти прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси А.Тошпўлатов хизматда йўл қўйган камчиликлари учун бош прокурорнинг 2023 йил 1 апрелдаги тегишли буйруғи билан лавозимидан озод этилган.
Коррупция учун ишдан ҳайдалган яна 2 нафар ходимнинг исмлари ва жиноятлари ошкор қилинмаган.