Ўзбекистонда кузатилган энг кучли зилзилалар маълум бўлди

Ўзбекистон геологик жойлашувга кўра Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. Шу боис, республикамиз ва унга чегарадош ҳудудларда тез-тез зилзилалар содир бўлиб туради.
Мутахассислар маълумотига кўра, 1900 йилдан шу кунга қадар мамлакатимиз ҳудудида 60 дан ортиқ кучли зилзила содир бўлган. Бу ер силкинишларининг магнитудаси 5 дан юқори.
Сўнгги 10 йил мобайнида эса республикамизда жами олти маротаба 6-8 балли зилзилалар содир бўлган, натижада қурбонлар сони 16 кишини, жабрланганлар эса 54 нафарни ташкил қилган. Талофатдан кўрилган зарар миқдори 84 млрд. сўмни ташкил этади.