platina.uz
Иқтисод

Кластерлар пахта хомашёсини биржа орқали жаҳон бозори нархларида сотиб олишади

“Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.

Кластерлар пахта хомашёсини биржа орқали жаҳон бозори нархларида сотиб олишади

Эндиликда чигит экилишидан аввал 1 ноябргача (кейинги йил ҳосили учун 2024 йил 1 февралгача), фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида фьючерс шартномалари Товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да бир ҳудуд учун ўтказиладиган савдолар орқали тузилади.

“Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.

Олди-сотди жараёнлари маҳаллий ва бошқа ҳокимият вакиллари аралашувисиз амалга оширилади. Яъни фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фючерс шартномасини тузади.

Бошланғич нарх Ню-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади. Барча пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликларга бир ой муддатда биржада иштирок этиш тартиби юзасидан ўқув семинар ташкил этади ҳамда уларни рўйхатдан ўтказади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid